

"Sportitalia" хабарига кўра, айни дамда Турин клуби вакиллари футболчининг агентлари билан музокаралар олиб бормоқда ва бу муваффақиятли якунланишга яқин турибди.
"Кекса синьора" апрель ойи охирига қадар франциялик хавбек билан келишиб олиш ниятида. Унга 4 йиллик шартнома таклиф қилинмоқда. Унда йилига 9 миллион евро маошдан ташқари, 3 миллион евро бонус тарзида ваъда қилинган.
Погба 2012-2016 йиллар давомида "Ювентус" таркибида ўйнаган.



