

Tuttosport хабарига кўра, янги келишув Италия жамоасига 408 миллион евро олиб келади. Клуб бу суммани бутун шартнома муддати давомида олади.
Манбага кўра, “Кекса синьора“ 2028 йилгача ҳар мавсум учун немис компаниясидан 46,1 миллион евро олишда давом этади. Ўз навбатида, 2028 йилдан бошлаб бу миқдор 40,8 миллион еврога камаяди.
“Ювентус“ футбол клуби “Адидас“ билан 2015 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади.



