

"Кўп нарса содир бўлиши мумкин. Биз ёмон ўйнаб ютқазишимиз мумкинми? Мумкин. Ёмон ўйнаган ҳолда ғалабага эришишимиз мумкинми? Бунинг эҳтимоли кам деган бўлардим. "Манчестер Сити" билан бунинг деярли имкони йўқ.
Биз жуда яхши ўйин ўтказиб, ғалаба қозона олмаслигимиз - бу ҳам бўлиши мумкин. Ҳозир синовлар шарт эмас. Биз ҳаракат қилаётган йўналиш - юқори поғоналар, бу аниқ", - деди Клопп.



