Йўқ, МЮ барибир Зиданнинг номзодини кўриб чиқмоқда

Mirjalol Normatov
7 окт 2018
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти мураббий Зинедин Зиданни ўзига жалб этмоқчи.

Mirror хабарига кўра, инглиз жамоаси мутахассисга бошқа жамоалардан тушадиган таклифларга рад жавобини бериб туришини илтимос қилган. Олдинроқ айтилганидек, натижалар ёмонлашса Моуриньо ишдан кетиши мумкин.

Зидан май ойида "Реал"дан кетганди. У даврида "қироллик клуби" кетма кет уч марта ЕЧЛ бош совринини қўлга киритганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Mirror