Охирги 3 йилни "Кристал Пэлас"да ўтказган ярим ҳимоячи Йоан Кабай АПЛни БАА чемпионатига алмаштирди.
Француз футболчиси Дубайнинг "Ал Наср" клуби билан шартнома имзолади. Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, "Ал Наср" ва Кабай ўртасидаги келишув 2 йилга мўлжалланган.