Япония мураббийи: "Янги мақсад – чорак финалга чиқиш"

Sherzod Nurmatov
2 дек 2022
Япония терма жамоаси бош мураббийи Хажиме Мориясу Испания устидан қозонилган ғалаба (2:1) ва ЖЧ-2022 плей-офф босқичи йўлланмасини юқори баҳолади.

"Барча мухлисларимизга, япон халқига қўллаб-қувватлаганликлари учун катта раҳмат. Сизнинг шарофатингиз билан биз ушбу қийин ўйинда ғалаба қозона олдик. Барчага бу ғалабани тақдим эта олганимимиздан хурсандман, энди янги мақсад – чорак финалга чиқиш.

Футболчиларимиз жаҳон аренасида ўзгача кураш савиясини кўрсатишмоқда ва биз 1/4 финалга йўл олиб, ўз рекордимизни янгилашни истаймиз", – деди Хажиме Мориясу.

Маълумот ўрнида, Япония 1/8 финалда Хорватия билан ўйнайди. Баҳс 5 декабрь куни 20:00 га белгиланган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: fifa.com