

Маьлумотларга кўра, шаҳар кенгаши уларга Уолтон Холл Парк туманида майдон қуришга рухсат беришди. Раҳбарларнинг режасига кўра, "Эвертон"нинг янги 50 минглик стадиони туманнинг ривожланиш марказига айланади. Яқин вақт ичида клуб раҳбарияти янги қурилиш режаси ва инвесторларни излашни бошлайди. "Эвертон"нинг ҳозирги "Гудисон Парк" стадиони дунёдаги энг ёши катта майдонлардан ҳисобланади. Бу стадион 1892 йилда қурилган ва 41 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.



