Янги шартномага кўра Лаутаро Мартинеснинг товон пули 200 миллион фунт бўлади

Alisher
7 дек 2019, 11:02
"Интер" форварди Лаутаро Мартинес клуб билан шартномасини узайтиришга яқин.

Милан клуби 22 ёшли аргентиналик билан янги шартнома имзолашга тайёр. Янги битимга кўра, Лаутаронинг маоши ошади ва унинг товон пули 200 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Мартинесга "Барселона", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Аргентиналик футболчи жорий мавсум А Серияда 14та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Mediaset