

- Танаффусда футболчиларга 2:0 ҳисоби билан тўхтаб қолмайлик, дегандим. Учрашувнинг сўнгги қисмида биз чарчаб қолдик. Кокоринга қарши персональ равишда Губочанни қўйдим. Сабаби, Губочан Кокориннинг имкониятларини яхши биларди. Ўйлашимча, Губочан бугун Кокоринни зарарсизлантира олди.
Гамшикнинг голи? Биз бу вазиятлар устида кўп ишлагандик. Чунки Россиянинг ожиз нуқтаси - стандарт вазиятлари эканини билардик.



