

"Хоразм" шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Ҳумоюнмирзо Иминов билан шартнома имзоланганини мамнуният билан эълон қиламиз.
2000 йилнинг 15 январида Сурхондарё вилояти Узун туманида таваллуд топган футболчи “Пахтакор”, “Энергетик-БГУ” (Беларус),”Бухоро”, “Динамо” ва “Хоразм” сафида тўп сурди.
Фаолиятида ҳозиргача жами 130 та ўйин, 6 гол ва 5 та ассист мавжуд.
Иминов “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпиони, Кубок соҳиби ва Суперкубокни қўлга киритган.
Умид қиламизки, Иминов “Андижон”да ҳам совринлар қўлга киритилишида муносиб ҳиссасини қўшади.
Ҳумоюнмирзо, “Андижон”нинг аҳил оиласига хуш келибсан!", - деб ёзилади клубу баёнотида.



