

- Тайёргарлик ҳақида
Ҳозирги кунда терма жамоамиз жуда яхши спорт формадамиз. Биз биринчи навбатда ўзимизнинг ўйинимизни рақибга таклиф қилишимиз керак. Йигитларга ва жамоамга тўлиқ ишонаман.
- Бош мураббийлик фаолиятингизда кўп маротаба мундиалларда иштирок этгансиз. Бу сафар Жаҳон чемпионатидан кутилмаларингиз ва мақсадларингиз қандай?
- Биз қадамма-қадам мақсад режа тузишимиз керак, лекин энг дастлабки ва энг муҳим мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Бу биз учун энг муҳим вазифа ва айни дамда фақат шу ҳақида ўйламоқдамиз.
- Жаҳон чемпионати бошланишига бор-йўғи уч кун қолди. Тайёргарликнинг сўнгги кунлари қандай ўтмоқда?
- Барчаси режа бўйича кетяпти. Бу ҳафта фақат Нидерландия терма жамоаси ҳақида ўйламоқдамиз. Барча машғулотларда ҳам фақат ва фақат Нидерландия терма жамоасини ўрганиш учун сарфламоқдамиз.
- Нидерландия терма жамоасини ўрганиб чиқдингизми?
- Ҳа, албатта. Нидерландия терма жамоаси яқинда Тожикистон терма жамоаси ва Испанияга қарши ўйин ўтказишди. Барча ўйинларни таҳлил қилиб чиқдим. Яна бир бор такрорлайман, биз учун энг муҳими ўзимизнинг ўйинимизни рақибга таклиф этиш.
- Терма жамоамиз жароҳатлар гирдобида қолиб кетди. Бир неча кун аввал терма жамоамиз сардори Дилшод Раҳматов мундиалда иштирок этмаслигини билиб олдик. Жароҳатлар сони бунчалик кўпайиб кетганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Ҳа, у жароҳат олди. Афсуски, биз ушбу вазиятни ўзгартира олмаймиз. Дилшод жароҳати сабабли мундиалда иштирок этмайди. Агар мен бу муаммонинг ечимини билганимда, аллақачон ушбу муаммони бартараф этган бўлар эдим. Бу шунчаки омадсизлик.




