

"Фикримча ўйин бошиданоқ фарқ сезилиб қолди. Панама биздан кўра тажрибали ва рақобатбардош жамоа эканини кўрсатди. Биз ўйин давомида ёш болаларча хатоларга йўл қўйдик.
Панама жуда жиддий ўйнади. Жаҳон чемпионати шундай мусобақаки ундаги кичик хато ҳам қимматга тушади. Панама ўз имкониятини кутди ва вазиятлардан унумли фойдаланди.
Шогирдларимга бироз омад ва совуққонлик етишмади. Панама терма жамоасини жуда яхши ўрганиб чиққандик. Унинг кучли ва кучсиз томонларини билардик. Аммо баҳс аввалидан барчаси тескари кетди", - дейди Хосе Мария Мендез Панаманинг RPC TV нашрига.



