

"Хоразм" клуби ҳимоячи Аббосжон Отахонов билан келишувни узайтирди. Бу ҳақда клуб расман маълум қилди. Отахонов хоразмликлар билан икки йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, Аббосжон Отахонов ушбу мавсум Суперлида 11 та ўйинда майдонга тушиб, умумий миқдорда 900 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Хоразм" клуби ўтиш ўйинида "Бухоро" устидан ғалаба қозониб, Суперлигада қолганди.



