Хоқон Чалханоглу "Ювентус"га ўтиши мумкин

Италиянинг "Милан" клуби мутасаддилари жамоа ярим ҳимочиси Хоқон Чалханоглу билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.

"Россонерилар" ўйинчига йиллик 1 мавсум учун 4 миллион евро маош таклиф қилди. Туркиялик хавбекнинг ўзи эса бонуслардан ташқари 5 миллион евро иш ҳақи олишни истаяпти.
"Sky Sport Italia" хабарига кўра, "Ювентус" вакиллари Чалханоглунинг атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Туринликлар уни ўз сафларига эркин агент сифатида қўшиб олишмоқчи.


Manba: Sky Sport Italia