

"Elmundo" хабарига кўра, хитойликлар футболчига уч йил учун 81 млн евро маош таклиф қилишган. Шунингдек, футболчининг чиқимлари 50 фоизини ҳам қоплаб беришга тайёр.
Олдинроқ Иньеста ушбу мавсумдан кейин расмий равишда "Барселона"дан кетишини маълум қилди. Футболчининг отаси эса Андрес катта эхтимол билан Хитойга кетишини айтиб ўтганди.



