Хендерсон: "Наби Кейтанинг ўйинини кўрдим, у топ-футболчи"

Aslanov Jasurbek
30 авг 2017
"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Наби Кейтанинг қизиллар сафига ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Агар катта жамоаларда ўйнасанг, яхши футболчиларни қўшиб олиш керак. Наби Кейтанинг ўйинини кўрдим, у топ-футболчи. Ёзда трансфер борасида кўплаб гап-сўзлар бўлди, бахтимизга, биз ишни якунладик.

Кейта келаси йил сафимизга қўшилади, аммо клуб уни қўлга киритишдан хурсанд. У яқин бир неча йилда бизга ёрдам беради деган умиддаман" - дейди Хендерсон.

22 ёшли футболчи 2018 йилнинг 1 июлида "Ливерпуль" таркибига қўшилади. Мерсисайдлар футболчи шартномасидаги 48 млн. фунтлик товон пули бандини фаоллаштиришди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Sky Sports