Хедира Флик Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатида қолишини истайди

Sherzod Nurmatov
2 дек 2022
Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Сами Хедира ЖЧ-2022 учрашувида Коста-Рика устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:2) Флик хусусида фикр билдирди.

Германияликларга плей-оффга чиқиш учун ғалаба етарли бўлмади.

"Флик ўз-ўзини танқид қилади ва яхши ўйин материалларига эга, кўпинча бундан тўғри фойдаланади. У буни аллақачон "Бавария"да исботлаган. У жуда барқарор, унинг ажойиб жамоаси ва яхши ғоялари бор. У қаттиққўл, лекин шу билан бирга одамлар ичидаги нарсаларни ҳис қилишни билади. Мен Хансининг қолишини истардим. Жамоа плей-оффга чиқа олмаганига қарамай, мен уни чинакамига яхши мураббий деб биламан", – деди Хедира. 

Германия эса урилган голлар бўйича Испаниядан ортда қолган ҳолда гуруҳда учинчи (4 очко) бўлди. Биринчи бўлиб Япония жамоаси бўлди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Eurosport