

"Оилам доимо муҳим. Шунинг учун ҳам ўйин вақтида бошимни 200 маротаба у томонга айлантириб қарайман ва аёлимнинг хотиржам эканлигини кўраман. Ва бу нарса менга ишонч беради. Шунингдек ака-укаларим ва ота-оналаримни ҳам.
"Барса"га қайтганимдан афсусда эмасман, аммо Қатарда стресс камроқ, босим ҳам пастроқ, оиламнинг хавфсизлик ва хотиржамлиги яхши эди. Биз курортда яшардик.
Бу ерда, Барселонада эса барчаси стресс келтириб чиқаради: клуб, мактаб, жадвал... Биз бошни айлантириб юборадиган даражадаги темпда яшаймиз", - деди Хави.



