

“Бу ғоя менга ёқди, бу ҳақда ўйлаб кўришимиз лозим. Ўйлашимча, у футбол тарихидаги энг яхши футболчи бўлади. У бу номга ҳозирданоқ муносиб.
Яна кимлардир Неймар ҳақида гапиришмоқда. У ҳали 26 ёшда. Месси эса, эслашимча, жуда ёшлигидан “Барселона”да тўп тепа бошлаган.
Месси ҳар мавсум бизни ҳайраталантиришда давом этмоқда. Унинг имкониятлари чегара билмайди ва доим ўзининг бор жиҳатларини намойиш этишга уринади. У шубҳасиз энг зўр футболчи. Менимча, мавсумнинг энг яхши футболчисига бериладиган соврининнг номини Месси деб номлаш ажойиб ғоя”, дейди Тебас.



