Скалони: "Месси Замбияга қарши асосий таркибда тушади"

Aslanov Jasurbek
30 мар 2026
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Замбияга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мураббийнинг тасдиқлашича, Лионель Месси Замбия билан баҳсда ўйинни илк дақиқалардан бошлайди. Эслатиб ўтамиз, аввалги Мавританияга қарши баҳсда (2:1) юлдузли ҳужумчи фақат бир бўлим ўйнаган эди. Бу галги таркибдаги ўзгаришлар бошқа футболчиларга ҳам имконият бериш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Скалони бўлажак Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган таркиб ҳақида ҳам тўхталди: "Биз аллақачон 55 кишилик рўйхатни Аргентина футбол ассоциациясига топширдик. Футболчиларни кўрсатаётган ўйинларига қараб саралаб борамиз. Якуний қарор эса энг охирида қабул қилинади".

Маълумот учун, Аргентина ва Замбия ўртасидаги учрашув 1 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: TyC Sports