Хавьер Эрнандес: «Бу менинг энг муҳим голим»

Narzulla Saydullayev
23 апр 2015
«Реал» ҳужумчиси Хавьер Эрнандес ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги «Атлетико»га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.
«Бу дерби эди. «Атлетико»га қарши олдинги ўйинлар «Реал»га ҳеч қандай яхшилик келтирмаётганди. «Атлетико» – муносиб рақиб.

Бугун энг муҳим голимни урдим, бу ерда бўлаётган воқеаларга қарнг. Фаолиятим давомида бир қатор муҳим голлар урганман, лекин бугунги кун билан яшаш керак. Бу гол менга ишонч бағишлайди. Криштианудан ажойиб пас бўлганини таъкидлайман.

Ярим финалда ким билан ўйнашни истардим? ЕЧЛни ютиш учун барчани мағлуб этиш керак», – дейди Эрнандес.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru