

- Айни дамда Мбаппе - дунёнинг энг яхши ҳужумчиси. У кўплаб голлар урди ва юқори даражадаги иқтидорга эга. Биз жамоа билан биргаликда ярим финал ўйинини томоша қилдик.
- Мбаппега қарши ҳимояланиш қандай бўлади?
- Сўнгги бир ярим йил ичида нечта класико ўйнадик? Шуларнинг нечтасида ғалаба қозондик? Фақатгина биттасида ютқаздик. Биламан, Мбаппе - фантастик футболчи, бўш ҳудудга эга бўлса, кўп нарсаларга қодир бўлади. Лекин барчасига мослаша оламиз. Гап фақатгина Мбаппеда эмас. Биз ўзимизга, ўз фалсафамиз, ғояларимизга ишонамиз, - деди Флик.



