

"Ибрагимович ҳозир жуда кўп гол урмоқда, бу эса биз учун жуда яхши. Роналду ҳам сўнгги вақтларда кўплаб голлар урмоқда, шу боис Златан ва Криштиану бир хил даражада.
Фақат Роналду ҳақида ўйлаш тўғри эмас. Бизга қарши Португалия ўйнайди, биргина Роналду эмас", - дейди Хамрен.



