

"Мессини хавфсизлантириш жуда қийин эди. Бу борада тез-тез Моуриньо ва Серхио Рамос билан суҳбатлашиб турардим. Месси бизга қандай қилиб муаммо туғдиришини тушунмасдик. Унга қарши чиқишга уринардик. Месси орқасида ўнг қанот ярим ҳимоячиси ролида Хави ҳаракат қиларди. У менга тўпни кўрсатган пайтда, Хави томонга борардим, Месси эса бу вақтда ортимда турарди. Рамос эса Леони кутиб олиши керак эди. Бироқ режаларимиз фойда бермаган. Месси бизни мағлуб этарди. Рамос эмас, мен Леога қарши ўйнай бошлаганимдан сўнг ғалаба қозона бошладик. Хави яна мени ўзига чақирди, аммо бормадим ва Месси билан қолдим. Рамос эса ўз зонасини тарк этмайдиган бўлди. Шундан сўнг учрашувлар тенг ўта бошлади" - дейди Алонсо.



