

"Вулверхэмптон" футболчи билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо Турин клуби билан битим борасида келишувга эришилмади.
Хабарларга кўра, "бўрилар" Ругани учун 33 миллион евро тўлашга тайёр эди. "Ювентус"ни эса бу қониқтирмади, шу сабаб клуб ўйинчини "Вулверхэмптон"га бериб юбормади.
Эслатиб ўтамиз, Руганига шунингдек "Лестер", "Рома" ва "Арсенал" клублари ҳам рақобат олиб бормоқда.



