“Вольфсбург” Голландия терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома имзолади

Aslanov Jasurbek
7 авг 2017
Германиянинг “Вольфсбург” клуби раҳбарияти “Аугсбург” ҳимоячиси Пауль Верхаг билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Голландия терма жамоасининг собиқ футболчиси билан 2 йиллик шартномага имзо чекилди. 33 ёшли Верхаг “бўрилар” таркибида 3-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди.

Верхаг “Аугсбург” шарафини 2010 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётганди. Ундан аввал у Голландиянинг “Витесс”, ПСВ, “Ден Босх”, АГОВВ клубларида тўп тепганди. Ўтган мавсумда ҳимоячи Бундеслигада 31 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритган.


Бундан ташқари, Пауль 2013-2014 йилларда Голландия терма жамоаси либосида 3 та ўйин ўтказган. Ана шун учрашувларнинг бири ЖЧ-2014 финал босқичига тўғри келади. 


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: