

21 ёшли Жаҳон чемпиони янги клуби билан 2020 йилга қадар шартнома тузди.
Kicker нашри хабарига кўра Дракслер «Вольфсбург»га 36 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Бунга қадар клуб тарихидаги энг қиммат трансфер Андре Шюррле эди (32 миллион евро).
Бундан ташқари, «Вольфсбург» «Бавария» ҳимоячиси Данте билан 2018 йилга қадар шартнома тузганди.



