Виллиан "Челси"нинг янги таклифига рад жавобини берди

Alisher
3 авг 2020
"Челси" ҳужумчи Виллиан билан шартномани узайтириш борасида келиша олмади.

Виллиан камида 3 йиллик битим тузилишини хоҳламоқда, аммо "Челси" фақат 2 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Футболчи эса бунга рози эмас.

Виллиан Лондонда қолишни хоҳламоқда ва шу сабаб у ўзига қизиқиш билдираётган "Арсенал" ёки "Тоттенхэм" клубларидан бирига ўтиши мумкин.

Футболчи жорий мавсум "Челси" сафида барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 9та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal.com