Виллаш-Боаш Паулиньонинг "Барселона"га ўтиши ҳақида фикр билдирди

Aslanov Jasurbek
14 авг 2017
"Шанхай СИПГ" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш "Гуанжоу Эвергранд" ярим ҳимоячиси Паулиньонинг 40 млн. евро эвазига "Барселона"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Паулиньо бу ерга келиб, ўз вазифасини яхши бажарди ва энди у жаҳоннинг энг яхши клубларидан бирига трансфер қилинди. Катта клублар ҳам бизнинг лигада футболчилар излаши исботланди. Бу трансфер ўйинчи Хитой чемпионатида бажарган меҳнатининг самараси" - дейди Виллаш-Боаш.

29 ёшли Паулиньо тез орада тиббий кўрикдан ўтади.

Расман: "Барселона" ўз сафига янги футболчи қўшиб олди


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: ESPN FC