VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди
Khoja
13 ноя 2025, 09:28
Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мамлакатимизга қайтиб келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида футболчилар ҳамда мураббийлар штабини Ўзбекистон футзал федерацияси, футзал жамоатчилиги, футболчиларнинг оила аъзолари ҳамда яқинлари тантанали равишда кутиб олишди.