Вейналдумга Туркия ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
24 авг 2023
ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар берди журналист Николо Скира.

Манба берган хабарга кўра, 32 ёшли нидерландиялик учун Туркия ва Саудия Арабистони клублари ариза топширмоқда.

Вейналдум ўтган мавсум барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira