Вьетнам терма жамоаси Хитойга ютқазганидан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади

Omonjon To`xtamirzayev
13 окт 2023
Жанубий Осиё минтақаси вакили Арманистонни қувиб ўтди.

Октябрь ойида ФИФА кунлари доирасидаги ўртоқлик ўйинида Хитой билан тўқнаш келган Вьетнам терма жамоаси Хитойга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва ФИФА рейтингида 4,48 очкодан маҳрум бўлди.

Шунга қарамай, жанубий осиёликлар рейтингда пасайиш ўрнига бир поғона юқорилади ва 94-ўриндан жой олди.

Гап шундаки, ФИФА рейтингида 91-ўринда турган Арманистон Евро-2024 саралаш босқичида жадвалнинг 136-поғонасида бораётган Латвияга ютқазиб қўйди ва муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг 16,32 очкони бой бериб, 95-ўринга тушиб кетди.

Вьетнамнинг Ўзбекистонга қарши ўйини эса жамоаларга камроқ балл тақдим этади. Сабаби бу учрашув ФИФА тақвимида ташқарида ўтказилади. Регламентга кўра, ФИФА кунлари фақатгина 2 та ўйинга биринчи даражали мақом берилади. Вьетнамликлар эса иккинчи расмий ўртоқлик учрашувини Жанубий Кореяга қарши ўтказади.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Championat.asia