"Вест Хэм" ПСЖ ҳимоячиси Диаллони ижарага олмоқчи

Alisher
11 янв 2022
"Вест Хэм" ПСЖ ҳимоячиси Абду Диаллога қизиқмоқда.

"Болға урарлар" 25 ёшли сенегалликни 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар ижарага олиш имкониятини ўрганишмоқда, шу билан бирга Англия клуби ҳали парижликлар билан музокараларни бошламади.

Диалло жорий мавсум ПСЖ таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherMuallif
Manba: RMC Sport