Венгер: "АПЛ яна VAR тизимидан воз кечди, бу жуда ёмон қарор"

Aslanov Jasurbek
16 апр 2018, 18:20
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер келаси мавсум Англия чемпионатида видеоассистент тизимидан (VAR) фойдаланмаслик қарорини танқид қилди.

Олдинроқ клублар келаси мавсум АПЛда тизимдан фойдаланмаслик учун овоз беришган эди. Ушбу тизим 2018/19 мавсумда синовдан ўтказилиши давом этади.

"Афсуски, Премьер-лига яна VARдан воз кечди ва буни жуда ёмон қарор деб ҳисоблайман. Бу мавсумдаги ҳар бир йирик ўйинда хато юз берди, айниқса Чемпионлар лигасида, "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" баҳсида" - дейди Венгер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Reuters