Варан 13 ойдан кейин яна гол урди

Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионатининг 22-турида "Уэска"ни мағлуб қилди (2:1).

Рафаэль Вараннинг дубли "қаймоқранглилар"га 3 очко олиб берди. Эътиборли жиҳати шундаки, у Ла Лигада 2020 йилнинг 4 январидан бери 1-марта гол урди. Франциялик ҳимоячи ўшанда "Хетафе" дарвозасини 2 бор ишғол қилган эди.

Ла Лига. "Реал Мадрид" сафарда иродали ғалабага эришди, Варандан дубль


Manba: