

Биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида Первис Эступиньян "Брайтон"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, аммо бош ҳакам Майкл Оливер ВАР орқали офсайд бўлганини кўрсатиб, голни бекор қилди.
Бироқ баҳсдан сўнг офсайд чизиғи хато тортилгани, Жеймс Томкинс эмас Марк Гехи оёғидан чизиқ қўйиш кераклиги аниқланган.
Агар чизиқ Гехи оёғидан тортилганида Эступиньяннинг голи ҳисобга олинарди. Баҳс 1:1 ҳисобида якун топди.




