Ван Персида “Ливерпуль”га қарши ўйнаш имконияти мавжуд
Narzulla Saydullayev
23 сен 2013
Жароҳати сабабли “Манчестер Сити”га қарши ўйинни ўтказиб юборган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Робин ван Перси, чоршанба куни сафга қайтиши ва Лига Кубоги доирасида “Ливерпуль”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
“Робин ўйинга тайёр бўлади деб ўйлаймиз. Унинг жароҳати жиддий эмас. У чоршанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушиши мумкин”, - дейди клуб бош мураббийи Дэвид Мойес.