Ван Перси ва Мичу Қатарнинг "Лаҳвий" қизиқишлари доирасига тушиб қолди

Aslanov Jasurbek
25 май 2015
"Лаҳвия" бош мураббийи Микаэль Лаудруп "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Робин ван Персини харид қилиш имкониятларини кўриб чиқяпти.

Хабарларга кўра, Қатар клуби 31 ёшли голландга молиявий томондан фойдали шартнома таклиф қилиши мумкин.

Шу билан бирга, "Лаҳвия" "Суонси" ҳужумчиси Мичуга ҳам даъвогар.

Олдинроқ ван Перси билан "Рома" ва "Фенербаҳче" қизиқаётгани маълум бўлган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: sports.ru