"Вальядолид"ни эртага катта имтиҳон кутиб турибди

28 окт 2019, 19:50
"Вальядолид" клуби 29 октябрь куни Ла Лига 11-тури доирасида "Барселона" меҳмони бўлади.

Бразилиялик Роналдонинг жамоаси "Камп Ноу" стадионида 3 очкони қўлга киритиш учун анчагина тер тўкиши талаб этилади. Боиси, "Барселона" Испания чемпионатининг сешанба куни ўтказилган бирорта ўйинида мағлубиятга учрамаган (XXI асрда). Каталалонияликлар мана шу кунги ўтказилган 18 та баҳсда 15 та ғалаба ва 3 та дуранг натижа қайд этишган. 

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Вальядолид" ўйини Тошкент вақти билан 29 октябрдан 30 октябрга ўтар кечаси 01:15да бошланади.  


Манба: twitter.com/OptaJose