

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, Жоффрей Кондогбианинг ЕЧЛ доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Эндиликда франциялик ярим ҳимоячининг даволаниши учун 8 ҳафта керак бўлади.
25 ёшли Кондогбия ушбу мавсумда "Валенсия" либосида ЛаЛиганинг 8 ўйинида 550 дақиқа ҳаракат қилганди.



