"Рақибни табриклайман. Гуруҳдаги энг кучли жамоа эканини кўрсатди. Биринчи бўлимда жуда ҳам ёмон ўйнадик. Иккинчи бўлимда ҳужумкор бошладик. Лекин улар гол уриб кетишди", - деб гап бошлади Абрамов.
- Ўзбек клублари ОЧЛдаги омадсиз иштирок этишмоқда. Чемпионатимиз куз-баҳор тизимига ўтгани яхши эмасми?
- Йўқ шу тизимнинг ўзи яхши. Ўтган йилларда клубларимиз яхши иштирок этишганди. Бизга шунчаки ОЧЛдаги тажрибасизлик етишмади. Биринчи йилдаёқ жуда кучли жамоаларга қарши ўйнадик.
- Ёшлар жамоасида Икром Алибоев каби футболчилар яна борми?
- Ҳозирча фақат у. Жамоанинг мактаби фаолиятидан қониқаяпман. Ёшларга имкон бериб борамиз, улар хатолар қилиб ўсишади.
- Жамоангиз зарба бериш эмас тўпни ўзида сақлаб туришга уринаётгандек таассурот қолдирмоқда.
- Четдан қараганда шундай бўлиши мумкин. Рақиб имкон берса зарба бераяпмиз. Имкон бўлмаса зарба ҳам бўлмаяпти.
- Бикмаевни алмаштирганингизда норозидек туюлди...
- Ким алмаштирилганида хурсанд бўлади? Бу нормал ҳолат. Агар мени ҳам ишдан бўшатишса мен ҳам норози бўламан (кулади).
- Жасур Ҳасановни нима учун айнан биринчи бўлимда алмаштирдингиз?
- Шунчаки у ўйинга киришиб кета олмади. Жуда кўп хатога йўл қўйди. Шу боис таваккал қилиб марказни кучайтиришга қарор қилдим.
- "Ал Ҳилол" жамоаси ҳақиқатдан ҳам кучли эканини кўрдик. Бундай жамоаларга қарши қандай ўйнаш керак?
- Шунчаки хатосиз ўйнаш керак. Агар Саудияда ўтган баҳсни кўриб чиқсангиз биронта вазиятда тўп олиб қўйишмади, ўзимиз тўпни олдириб қўявердик.
Нарзулла Сайдуллаев