Усмон Дембеле: "2017 йилда жуда ҳам нозик эдим. Ҳозир "Барселона"да анча кучайдим"

Alisher
23 мар 2021
"Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле ўзининг Каталония жамоасидаги ўйини ҳақида гапирди.

"Тўғрисини айтганда 2017 йилда жуда ҳам нозик эдим. Мен жисмоний жиҳатдан ўзгардим, ўйинга ўзимни яхшироқ тайёр ҳис қилмоқдаман.

Бу йил ишлар яхши кетмоқда. Мен "Барселона"да физиотерапевт билан ишлаб, анча қўшдим. Барчаси ўзгарди - машғулотлар, ўйинга тайёргарлик. 3 йил менда бўлган муаммоларга қарамай, ўзимни яхшироқ ҳис қилмоқдаман.

Ҳар қандай ҳаётий тажриба табассум билан келади", - дейди Дембеле.


AlisherMuallif
Manba: Marca