Жорий йил биринчи лигада иштирок этиши кутилаётган Наманган вилоятининг "Хотира-79" жамоаси ҳам кўплаб клублар каби мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаш арафасида.
Жамоа бошлиғи Илҳомжон Отавалиевнинг "СА"га хабар беришича "Хотира-79" 30 январдан машғулотга киришади. Маълум бўлишича, бош мураббийлик роли тўлалигича маҳаллий мутахассис Усмон Асқаралиев қўлига ўтган.