Усэйн Болт: "Ҳозир Роналду мендан тезкорроқ"

8 карра Олимпия чемпиони, 100 ва 200 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордчиси Усэйн Болт "Ювентус" ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Криштиану ҳар куни соатлаб машғулот ўтказади, у буюк спортчи.

Зарур вақтда диққатини жамлаб, ўз устида тинмай ишлагани туфайли унинг ўйини ҳар доим юқори даражада. Ўйлашимча, у ҳозир менга нисбатан тезкорроқ бўлса керак".

Андоррага қарши ўйртоқлик ўйинидан кейин Роналду футбол тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Ференц Пушкашга етиб олган эди. Португалия терма жамоаси бироздан кейин Миллатлар Лигаси 5-тури доирасида Францияга қарши майдонга тушади.


Manba: