Уругвай, Аргентина, Чили ва Парагвай биргаликда ЖЧ-2030'ни қабул қилмоқчи

Sherzod Nurmatov
28 июл 2022
2030 йилги Жаҳон чемпионатига Уругвай, Аргентина, Чили ва Парагвай мезбонлик қилиши мумкин.

Уругвай футбол ассоциацияси маълумотларига кўра, тўрт давлат мусобақани ўтказиш учун қўшма ариза тақдим этади.

2 август куни Жанубий Америка давлатларининг аризаси расман тақдим этилиши кутилмоқда.

Жанубий Америка давлатлари Испания ва Португалиянинг қўшма аризаси билан рақобатлашади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Bolavip