

- Гуруҳдан биринчи ўрин билан плей-оффга чиқиш жуда муҳим. ПСЖ "Арсенал"га қарши ўйинда дуранг қайд этишга муносиб эди. Бу ўйин биз учун керакли синов бўлди. Яхши ўйинни ўтказдик. Тўпни назорат қилишни ёқтирадиган жамоага юқори босим ўтказдик. Ҳисоб 2:2 бўлганидан кейин яна гол уришимиз ҳам мумкин эди. Аммо дуранг натижаси ўйинга мос бўлди. Жамоамизда характер борлиги одамни қувонтиради. Ўйин анча қайноқ темпда ўтди. Ҳакамга эътироз йўқ. Рефери учрашувни яхши бошқарди.



