Унаи Эмери ғалабадан кейинги фикрларини билдирди

Aziz Tukhtamuradov
13 апр 2022
"Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери "Бавария"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Муҳим ғалабага эришиш учун фаворитларни мағлуб этиш керак. 1/8 финалда "Ювентус" устидан қозонилган ғалаба бизга ишонч бағишлади. Ярим финалда имкониятимиз бўлиши учун барча шароитни яратамиз. "Ливерпуль" ҳам "Бенфика" каби ажойиб жамоа. Бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди. Мамнунман - муҳим мақсадларга эришмоқдамиз.

Катта ўйин бўлди. Аммо, биз бугун қандай курашишимизни биринчи ўйин кўрсатиб қўйганди. Биз ҳимояда идеал ўйнадик.

Биз 88-дақиқага қадар кўп хато қилдик. Улар эса битта хато қилишди - бизга босим қилишмади.

Бу эса улар учун қимматга тушишига мажбур қилдик", - деди испаниялик мураббий. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: UEFA