

Умид Аҳмаджонов Осиё чемпионлар лигаси плей-офф баҳсидан ўрин олган “Ал-Гарафа”га қарши учрашувда Ўзбекистон вакили бўлган “Пахтакор” жамоасини қўллаб-қувватлаш учун ЎФА Ижроқўми аъзоси, "Пахтакор" ФК президенти Бобур Шодиев билан бирга Қатар пойтахти Доҳага йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ плей-оффидан ўрин олган “Ал-Гарафа” – “Пахтакор” учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.




