

Охирги бор 2017 йил Чемпионлар Лигасида иштирок этган «Бунёдкор» 2020 йил яна халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
«Сўғдиёна»га қарши ўйиндан кейин «Бунёдкор» футбол клуби Бош директори Улуғбек Мирзаев барчага, жумладан, клуб президенти Ашуров Улуғбек Муродиллоевичга, жамоанинг бош ҳомийси «Узтрансгаз» компаниясига, тижорий ҳамкорларга ўз миннатдорчилигини билдирди.




