Уле Гуннар Сульшер: "Агар Погба таркибда бўлса, жамоани унинг атрофида қуриш керак"

Alisher
17 июл 2019, 13:20
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жамоа хавбеки Поль Погбанинг қолишига умид қилмоқда.

Футболчини "Реал" ҳамда "Ювентус" клублари ўз таркибида кўришни хоҳлашмоқда.

- Поль - фантастик ўйинчи ва ажойиб инсон, у доимо ҳақиқий профессионал бўлган, - дейди Сульшер. Биз ҳар доим у билан яхши алоқада бўлганмиз.

Мен олдин ҳам айтганман, агар у таркибда бўлса, жамоани унинг атрофида қураман ва мен ўз фикримни ўзгартирмайман.

Ярим ҳимоячи якунланган мавсум барча турнирларда 52та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 9та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports